Президентимиз билан суҳбатлашган "БелАЗ"чи — Азиз Юсуповнинг ростдан ҳам "Малибу"си бор экан...

    Ижтимоий ҳаёт 30 июл 2021 2252

    Куни кеча Президентимиз Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикасига тамал тошини қўйиш тадбирида иштирокидан сўнг тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашганди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳамза ЖУМАЕВ "БелАЗ" ҳайдовчиси Азиз Юсуповга суҳбат жараёнидан олинган суратни топшириб, бу борадаги ўз фикр-мулоҳазаларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали ўртоқлашди.

    — Алло, ассалому алайкум, Азизбек, БелАЗ ҳайдовчиси сизмисиз?

    — Ассалому алайкум, ҳа менман. Нима хизмат ака?

    — Сизга Президентимиз номларидан бир нарса бериб юборишди. Шуни топширишим керак, қаерда кўриша оламиз? Мен Олмалиққа киряпман...

    — Ростданми? Зўр ку! Биринчи светофордан ўтишингиз билан тўхтаб тураман оқ "Малибу"да…

    ...Куни кеча Президентимиз ҳамсуҳбат бўлган Азиз Юсуповни бугун бутун республика таниди. Ижтимоий тармоқда бу ҳолат турли муҳокамаларга сабаб ҳам бўлди.

    Мен атайлаб бу йигитнинг "Малибу"сини ва ҳайдовчилик гувоҳномасини суратга олдим.

    Ҳаммаси бор, ҳаммаси рост. Бугун "сценарий" тузиб жамоатчиликни ишонтиришга уриниш мутлақо мумкин эмас. Бу усулларнинг даври аллақачон ўтган.

    Ростдан ҳам меҳнати орқасидан фаровон яшаётган, орзулари ушалаётган одамлар кўпайиб боряпти.

    Биз олижаноб, самимий халқмиз. Етакчимизни хам ўз ичимиздан сайлаб, унга ишонч билдирганмиз. Шундай экан юқоридаги ҳислатлар у инсонда ҳам борлиги шубҳасиз.

    Очиғи, шу "белазчи" йигитга ҳавасим келди. Худди шунақа расм менда йўқлиги озгина алам ҳам қилди. Лекин, уни топширишнинг ҳам ёқимли гашти бор экан.

    Дарвоқе, бу масъулиятни менга топширган Президент матбуот котиби Шерзод Асадовга раҳмат!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates