Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Сирдарёда

    Сайлов 18 октябр 2021 2356

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви бошланди.

    Номзод аввал Ховос шаҳарчаси Ховос темир йўллари маданият саройида ташкил этилган “Олтин куз”, “Ёш табиатшунослар”, “Экологик тоза маҳсулотлар” кўргазмалари билан танишди. Учрашувда вилоят, туман, шаҳар партия ташкилоти раислари, депутатлар, партия фаоллари, ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилари иштирок этмоқда.

    Учрашув аввалида номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

    Номзод ўз сайловолди дастурида “Яшил тараққиёт – фаровонлик асоси!” шиори остида яшил иқтисодиётни ривожлантириш ғоясини илгари сурмоқда.

    – Жаҳоннинг энг илғор мамлакатлари “яшил” иқтисодиётга ўтиш ишларини аллақачон бошлаб юборган, – дейди Нарзулло Обломуродов. – Чунки дунёнинг бугунги қиёфаси, тиклаб бўлмас экологик фалокатлар ва атроф-муҳитга етказилаётган зарарлар мана шуни тақозо этади. Ўзбекистон 2019 йилда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси” ни қабул қилди. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда углерод сарфини кескин камайтириш, иқтисодиётнинг барча тармоқларида экологик тоза ва ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар етарли эмас.

    Партия ушбу ғояни амалга оширишда устувор вазифаларни белгилаб олган. Хусусан, давлат бюджети, банк ва молия институтлари, хусусий сектор маблағларини экологик тоза, энергия тежамкор лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган “яшил” молиялаштириш тизимини ривожлантириш, давлат харидлари тизимида “яшил” харидларга устуворлик бериш режалаштирилмоқда. Шунингдек, тармоқлар ва ҳудудларнинг “яшил иқтисодиётга ўтиш индекси”ни ишлаб чиқиш, мамлакат иқтисодиётида “яшил” иқтисодиёт улушини 30 фоизга етказиш, шу асосда йиллик иқтисодий ўсиш суръатини 7 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга ўтиш, қайта тикланувчи ва муқобил энергия ишлаб чиқарувчиларга кенг иқтисодий ва молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этиш каби лойиҳалар илгари сурилмоқда.

    Шу асосда номзод давлат томонидан “яшил” иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий малакали кадрларни тайёрлаш керак, деб ҳисоблайди.

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг сирдарёлик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates