Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов: “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳоли учун қулай яшаш шароитлари яратилади”

    Сайлов 11 октябр 2021 1624

    Қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда таъкидланганидек, “Она табиатни асраб-авайлаш - муқаддас бурчимиздир!” шиори остида аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг барча чоралари кўрилади.

    Инсон саломатлиги ва хавфсизлиги учун муҳим бўлган марказлашган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини яхшилаш бўйича дастурий вазифаларни амалга оширишда мамлакатнинг барча куч ва имкониятларини сафарбар этиш орқали аҳолининг ичимлик сув таъминоти 90 фоизга етказилади.

    Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини ошириш ва ёш авлодни сувга нисбатан тежамкорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилади.

    Мавжуд сув объектларини муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув ҳавзалари муҳофаза зоналарини тартибга келтиришга, шунингдек, тошқин ва сел ҳодисаларида фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга эътибор кучайтирилади.

    Инсоният учун энг зарур бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мувофиқлигини таъминлаш стратегик мақсад бўлиб қолади. Шунингдек, ер ресурслари мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлиги, республиканинг иқтисодий салоҳияти учун моддий неъмат бўлиб, ундан ҳар қандай шароитда оқилона, унумли фойдаланишни ташкил этиш мамлакат бугуни ва келажаги учун муҳим омил ҳисобланади.

    Ҳар йили миллионлаб тонна чиқинди ер усти ва ер ости сувларини, ҳавони ва тупроқни ифлослантиради. Бу эса саратон касалликлари сонини кўпайишига, ичимлик суви сифатининг ёмонланишига, юзлаб гектар экин майдонларини фойдаланишдан чиқарилишига олиб келади. Саноат корхоналари чиқиндилари ва қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш орқали атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш долзарб вазифалардан экани қайд этилди. Глобал ривожланиш шароитида вужудга келган чиқинди муаммоларини самарали ҳал этиш мақсадида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларини қайта ишлаш миқдори эса 20 фоизга етказилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates