Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномаси 29 декабрь куни соат 11:00 да бошланади. Унда жорий йилда эришилган натижалар, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар айтиб ўтилади. Келгуси йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам кўплаб таклифларни билдириши кутилмоқда.
Ушбу нуфузли анжуман похтамиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтади. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.