Приморьедаги сув тошқини: аҳоли эвакуация қилинмоқда

    Приморьеда Барабаш қишлоғидан аҳоли эвакуация қилинмоқда. У ерда 200 дан ортиқ уй сув остида қолди.

    Бу ҳақда вилоят губернатори Олег Кожемяко маълум қилди.

    Ҳозирда одамлар вақтинчалик жойлаштириш марказларига олиб борилиб, жабрланганлар рўйхати тузилмоқда. Уларга биринчи навбатда инсонпарварлик ёрдами кўрсатилади. Сув пасайганидан кейин комиссиялар зарарни аниқлашга киришишади. Уйидан айрилганларнинг барчасига моддий зарар қоплаб берилади.

    Андреевка қишлоғидаги дам олиш марказини океан суви ювиб кетди.

    Охирги 24 соат ичида транспорт алоқасидан узилган қишлоқлар сони 4 бараварга ошиб, 37 тага этди. Электр таъминотидаги узилиш туфайли Находканинг 20 мингга яқин аҳолиси электрсиз қолган. Шунингдек, табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Хасон туманидаги 15 та қишлоқ электр энергиясидан маҳрум бўлди. Сув оқимлари уйларга зарар етказди, кўприкларни вайрон қилди. Йўллар, шунингдек, Уссури федераль магистралининг Раздольное қишлоғи яқинидаги қисми сув остида қолган.

    Сув тошқини туфайли йўловчи поездлари кечикмоқда, шаҳарлараро автобуслар қатнамаяпди. Айрим ички рейслар ҳам бекор қилинган. Ёрдам бериш учун Камчатка ва Хабаровск ўлкасидан янги қутқарувчилар гуруҳлари етиб келди. Циклон оқибатлари туфайли минтақада федераль даражада фавқулодда ҳолат жорий этилди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates