Ҳиндистон шимолидаги сув тошқини ва кўчки оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди

    Ҳиндистон шимолидаги Уттаракханд штатининг тоғли Дехрадун туманида сўнгги икки кун ичида ёққан кучли муссон ёмғири ва кўчки оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.

    The New Indian Express нашрининг ёзишича, табиий офат Дехрадундаги транспорт инфратузилмасига жиддий зарар етказган, уйлар ва меҳмонхоналар қулаган. Риспана ва Биндал дарёларидаги кўприклар кучли сел сувлари билан ювилиб кетди, бу эса бўрондан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилди. Вилоятдаги мактаблар вақтинча ёпилди, давлат идоралари фаолияти тўхтатилди.

    Уттаракханд бош вазири Пушкар Сингх Дхами қутқарув операциялари ва одамларга фавқулодда ёрдам кўрсатиш учун Табиий офатларни бошқариш кучлари гуруҳини Дехрадунга юборди, деб хабар берди tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates