Профилактика инспекторлари суриштирув олиб бориши мумкин

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

    Унда тегишли вазирлик ва идоралар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари иштирок этди.

    Қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Шунга мувофиқ, Жиноят-процессуал кодексининг 391, 3812-моддаларига электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тергов ва суриштирув вазифаларини Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклашни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

    Шу билан бирга, электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари асосан жойларда аҳоли томонидан содир этилишини инобатга олиб, уларнинг олдини олиш ва суриштирув ўтказиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2453, 248-моддаларига суриштирувга тегишлилик ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates