Пскомда Америка ва Европадаги ноёб балиқлар етиштирилади

    Агросектор 13 июн 2020 2459

    Тадбиркор Баҳодир Мирабдуллаев Бўстонлиқ туманининг Пском ҳудудидаги “SALMONIDAE“ фермер хўжалигида асаларичилик билан шуғулланади. У анчадан бери фермер хўжалигида ноёб турдаги балиқларни етиштириш лойиҳасини амалга оширишни ният қилиб юрарди.

    Баҳодир Мирабдуллаев Германия технологияси асосида форель, Америка палияси, Европага хос бўлган кумжа ва спактик балиқ турларни парвариш қилиб, истеъмолчиларга етказиб бериш учун бизнес лойиҳа тайёрлади. Унга кўра, йилига 320 тонна ноёб балиқ турлари етиштириш кўзда тутилган.

    Лойиҳани амалга ошириш учун 80 та сув ҳавзалари барпо этилиши зарур. Бунинг учун мутасадди идоралардан ижобий хулосалар ҳам олинди. Бироқ айрим ташкилотлардан рухсат олиш бирмунча мураккаб эди. Шу боис, лойиҳа чўзилиб келаётганди.

    Яқинда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов тадбиркорлар билан ўтказган учрашувда Баҳодир Мирабдуллаевнинг ҳам муаммоси эшитилиб, у ижобий ечим топди. Тадбиркорга ўзига ажратилган мавжуд ер майдонида ноёб балиқ турларини парвариш қилиш учун 80 та сув ҳавзаларини барпо этиш учун ташкилотларга топшириқ берилди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, Бўстонлиқ туманида кейинги пайтда туризм, балиқчилик, асаларичилик соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериляпти.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates