Пучондан илк қалдирғочлар учирма бўлди

    Битирувчилар Ўзбекистон Республикасида тан олинган, белгиланган намунавий Корея Республикаси Пучон университети, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Пучон университети дипломларини оладилар (ўзбек намунаси).

    Тошкент шаҳридаги Пучон университети илк битирувчиларини кузатди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Пучон университети 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги 3821-сонли Фармонига асосан ташкил этилган. Университетда ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича олиб борилади:

    1. Мактабгача таълим-кундузги бўлим
    2. Мактабгача таълим-кечки бўлим
    3. Корейс тили ва менежмент
    4. Архитектура

    Битирувчилар Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат деб тан олинган, белгиланган намунавий Корея Республикаси Пучон университети, шунингдек Тошкент шаҳридаги Пучон университети дипломларини оладилар (ўзбек намунаси).

    Таълим муассасадаги ўқув жараёни университетнинг Корея Республикаси Пучон университетининг профессорлари, ҳамда Ўзбекистондаги етакчи педагоглар томонидан олиб борилади.

    2021 йилда университетни 393 нафар битирувчи битирмоқда, шу жумладан:

    Мактабгача таълим факултети (кундузги бўлим) - 193

    Мактабгача таълим факултети (кечки бўлим) - 172

    Корейс Тили ва менежменти факултети-28

    Шунингдек, Корейс тили ва менежмент факультети «2+2» тизими бўйича таълим олган талабалар Associate Bachelor degree дипломларини оладилар. Дастлабки икки йил давомида талабалар Тошкентдаги Пучон университетида таҳсил олиб, Associate Bachelor degree даражасини оладилар. Шундан сўнг талабаларга Кореядаги Пучон университетида ўқишни давом эттириш ёки Тошкентда ўқишни якунлаш имконияти берилади. Associate Bachelor degree даражасининг асосий афзаллиги бу даража олган талабага кейинги таълимни танлаш имконини беради. Талаба Associate Bachelor degree даражасига эришиш учун ўқишни давом еттириши ёки билим ва кўникмаларга эга бўлган соҳада иш бошлаши мумкин. Масалан, Ақш, Канада, Австралия ва Буюк Британия каби мамлакатларда Associate Bachelor degree даражасига эга бўлган ёшлар ўз соҳасида professional муваффақиятларга эришиб, меҳнат қила бошлайдилар ва ривожлана бошлайдилар. 2021 йтлда Бу йўналишда 90 нафар талаба ўқишни тамомлайди, улардан 23 нафари Кореяда ўқишни давом эттиради.

    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Шин Агриппина Василевна, Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Хамидович Тошқулов, икки вазирлик вакиллари, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор елчиси Жаноб Канг Чжэ Квон, А. И. Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг Тошкентдаги филиали ректори Василий Александрович Попов, ҳамда filial ижрочи директори Кахрамон Танзилович Олимов, шунингдек талабалар ва ота-оналар.

    Тадбирнинг расмий қисми битирувчиларга тантанали равишда диплом топшириш маросими ҳамда университет талабаларининг ёрқин чиқишлари форматида бўлиб ўтди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates