572 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

    2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача АҚШ иммиграция ва божхона хизмати мамлакатдан 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баравар кўп.

    АҚШ Иммиграция ва божхона назоратининг ҳисоботига кўра, депортация қилинганлар сонининг кўпайиши Марказий Осиёдан АҚШга кўчиб ўтишни режалаштираётган одамлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ.

    Улар кўпинча Мексика, Колумбия, Боливия ва бошқа мамлакатлар орқали мураккаб ва ноқонуний йўллардан фойдаланадилар.

    Америка расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилдан 2023 йилгача Ўзбекистоннинг 13 600 га яқин фуқароси Мексика орқали АҚШга киришга уринган. Ўтган йили чегаранинг ушбу қисмида 50 мингдан ортиқ Марказий Осиё вакиллари ҳибсга олинган.

    Кўриниб турибдики, бутун дунёда миграция жараёнлари мураккаблашиб бормоқда. Энг яхшиси ва энг тўғри йўл — қонуний, ташкилий миграцияни танлаш!

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates