Юқори қунт, сабр ва кучли малака соҳиби

    Рақамлаштириш 20 май 2021 8798

    Тиббиёт соҳасидаги етук мутахассислардан бири, олий тоифали шифокор,  таниқли пластик жарроҳ Миршод Жамшедович Атавуллаев 1992 йил 5 августда Бухорода зиёлилар оиласида таваллуд топган.

    Тиббиёт соҳасига меҳр қўйган бу йигит 2007 йил мактабни тугатгач, 2014 йилгача, 7 йил давомида Бухоро Давлат Тиббиёт институтининг “Даволаш” факультетида таҳсил олган. 2017 йилда эса, мазкур институтнинг Жарроҳлик йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган. 2017-2018 йил давомида “Пластик жарроҳлик” йўналиши бўйича академик таълим олган.

    Эндигина 29 ёшга кирган бўлишига қарамай Миршод Атавуллаев ўз соҳасида кўплаб муваффақиятларга эришган бўлиб, “Dr.Atavullayev’s clinic” клиникасига асос солган.

    8 йилдан буён пластик жарроҳлик билан шуғулланиб келаётган малакали пластик жарроҳ, шу кунга қадар 5000 дан ортиқ муваффақиятли операцияларни амалга оширган.

    Миршод Атавуллаев Ўзбекистон Пластик жарроҳлар Ассоциацияси ҳамда, Европа Пластик ва эстетик жарроҳлар Ассоциацияси аъзосидир.

    Шунингдек, у ҳар йили Германия, Италия, Испания, Франция, Голландия, Ҳиндистон, Корея, Туркия, Россия ҳамда бошқа кўплаб халқаро давлатларда бўлиб ўтадиган Халқаро конференциялар, малака ошириш дастурлари ва маҳорат дарсларида фаол иштирок этиб, мунтазам равишда ўз малакасини ошириб келмоқда.

    Пластик жарроҳлик жуда мураккаб ва нозик амалиёт бўлиб, бу инсондан қунт, сабр ва юқори малака талаб этади. Миршод Атавуллаев эса, буни яхши тушунганлиги учун ўз касбининг энг нозик жиҳатларига ҳам катта эътибор қаратади. Кўз қовоқлари билан боғлиқ блефаропластика, пешона ва бўйин, бурун, ияк ва қулоқларни коррекция қилиш, қорин ва бел соҳасидаги липосакция каби пластик жарроҳлик бўйича унга мурожаатлар кўп.

    Миршод Атавуллаев беморларни асосан, Бухоро шаҳрида “Dr.Atavullayev’s clinic” клиникасида қабул қилади ва операциялар ўтказади. Лекин, беморлар илтимосларига кўра, даврий равишда мунтазам тарзда, Тошкент шаҳрида “Renessans Clinic”да ҳам пластик жарроҳлик операцияларини ўтказиб келмоқда. Шунингдек, мавсумий равишда, беморлар илтимослари билан Туркиянинг Истанбул ва Россиянинг Москва шаҳарларида ҳам консультация ва операциялар ўтказади.

    Ишдан бўш вақтларида у футбол ва от спорти билан мунтазам шуғулланади. Шунингдек, оиласи ва дўстлари учун “Street-kulinariya” бўйича таом тайёрлашни ёқтиради.

    Миршод Атавуллаев оилали, 3 нафар фарзанднинг отаси. Фарзандларининг ҳам, ўзи каби чуқур билим олиб, келажакда ўзлари танлаган касб бўйича малакали мутахассис бўлиб етишишларини истайди.

    Интилувчан, иқтидорли ва қатъиятли шифокор Миршод Атавуллаевнинг ҳаётдаги мақсади, инсонларга гўзаллик ва орзулар рўёбини ҳадя этишдир.

    Миршод Атавуллаевга шу кунгача шоубизнес вакилларидан Рухшона, Ҳосила Раҳимова, Зуҳра Солиева, Имрон ва бошқалар консультация ва комплекс операциялар борасида мурожаат қилишган ҳамда, натижаларидан мамнун бўлишган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates