"Қамчиқ" довонида ўқув машқлари ўтказилади

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига мурожаат қилди.

    Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16-17 декабрь кунлари A-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлинимг "Қамчиқ" довони қисмида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг довон ҳудудида табиий, техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатларига бағишланган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилади.

    Мазкур ўқув машқларини ташкил қилишдан мақсад – ФВДТ раҳбарлар таркиби куч ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид тайёргарлик даражасини ошириш, аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг самарадорлигини оширишдан иборат.

    "Фуқароларимиздан мазкур ўқув машқларининг амалий жараёнларига оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраб қоламиз", дейилади вазирлик Матбуот хизмати хабарида.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates