Сохта “ИИБ ходими” фуқародан 5000 АҚШ доллари талаб қилди

    Қонунбузар пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

    Воқеа Самарқанд вилоятида содир бўлган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бир фуқаро ўзини Ўзекистон Республикаси ИИВда ишлашини айтиб ички ишлар тизими билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиб беришини айтаётгани ва унинг эвазига фуқаролардан пул олаётгани тўғрисида маълумот олинган. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Ушбу фуқаронинг шахсига аниқлик киритилганда у 1992 йил Пастдарғом туманида туғилганлиги, муқаддам ички ишлар органларида ишлаб кейин бўшаганлиги ва бугун вақтинча ишсиз эканлиги маълум бўлди.

    Самарқанд шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 7-сонли ИИБга мурожаат қилиб борган вақтида, ўзини Ўзбекистон Республикаси ИИВда ишлашини айтиб, нима сабабдан ИИБга келганини сўраб билган. Уни қўрқитиб, ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига ундан 5000 АҚШ доллари талаб қилган.

    Фуқаро ҳам уддабуронлик қилиб ўрталарида бўлиб ўтган суҳбатни ўзига тегишли бўлган телефон аппарати ёрдамида ёзиб олган ва ёзиб олинган овозни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларига топширган.

    Шунга асосан жорий йилнинг 2 март куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ўзини ички ишлар ходими деб таништирган шахс фуқародан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов боқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates