“Қамчиқ” довонида хандакқа тушиб кетган автомашина чиқариб олинди

    Куни кеча, соат 14:25 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланаётган “Спарк” русумли ҳандаққа тушиб кетди.

    Маълум қилинишича, автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг амалий ёрдам сўраб “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар беради.

    Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомашинани хандақдан чиқариб олишган.

    Маълум бўлишича, автомобилда ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи бўлган.

    Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates