Ҳолат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати дастлабки маълумот берди.
Унга кўра, бугун, 10 июл куни тахминан соат 11:00 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм бўлган сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетган.
Ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.
Тан жароҳати олганлар тўғрисида ҳозирча маълумот келиб тушмади.
Қўшимча маълумот тақдим этилади.








