Гулистондаги портлаш юзасидан О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди

    Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 2 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Uz Bek Family” МЧЖга қарашли овқатланиш шохобчасида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли ёнғин юз берганди.

    Бахтсиз ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган, улардан 3 нафари вафот этган.

    Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Бош вазир ўринбосари О.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

    Ҳукумат комиссия жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, ҳодиса сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бундай бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаши ва ижросини таъминлаши кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates