Маълумотларга кўра, 7 ноябрь куни соат 22:48 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаҳарнинг “Абу Райҳон Беруний” кўчасида жойлашган қудуққа кичик қизалоқ тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
ФВВ қутқарувчилари тезда воқеа жойига етиб бориб, махсус қутқарув анжомлари ёрдамида қудуққа тушган қизалоқни соғ-саломат ҳолда чиқариб, уни ота-онасига топширган.








