Ислом цивилизацияси марказидаги ёнғин ўчирилди — ФВВ

    Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққани маълум бўлди.

    Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида келиб чиққан ёнғин ўчирилди, дея хабар қилди ФВВ.

    Қайд этилишича, ёнғин 19 август куни соат 11:11 да бинонинг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

    Ёнғин соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 19 кв метр бино том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб зарарланган.

    «Ёнғин оқибатида фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган», — дейилади хабарда.