“Катта Чимён“га сайр қилиш учун борган фуқаро тоғда қолиб кетди

    У Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ёрдам сўраб мурожаат қилган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 3 июнь куни соат 15:10 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани “Чимён“ маҳалла ҳудудидаги “Катта Чимён“ тоғига бир нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолгани ҳақида хабар келиб тушган.

    Келиб тушган хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб борган ва фуқаро тоғдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.

    Тан жароҳати олганлар йўқ.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates