Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида кутилаётган вазият бўйича тезкор хабар берилди

    Яшил сайёра 1 феврал 2023 990

    Ўзгидромет Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида 2—5 февраль кунлари кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши мумкинлигидан огоҳ этди.

    2023 йил 2-5 февраль кунлари А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони худудида ва М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автойўлининг «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 15 – 20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

    Шунингдек, жорий йил 2-6 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

    Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод туманларида;

    Сурхондарё вилояти: Қумқўрғон, Сариосиё, Узун, Бойсун туманларида;

    Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

    Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

    Наманган вилояти: Поп туманида;

    Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона туманларида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

    Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates