Қариндоши фоҳишаликка мажбурлаган қизнинг Туркиядан қайтишига ёрдам берилди

    Таъкидланишича, холасининг қизи А.М. уни меҳмонхонада фаррош бўлиб ишлаш баҳонасида Туркияга таклиф қилган.

    Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси алдов йўли билан Туркияга олиб келинган одам савдоси қурбонига ёрдам кўрсатди.

    Бу ҳақда консулликнинг матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, 20 ёшли Ф.Ҳ. бош консулхонага мурожаат қилиб, холасининг қизи А.М. уни меҳмонхонада фаррош бўлиб ишлаш баҳонасида Туркияга таклиф қилган. Бироқ у ерга боргач, қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлай бошлашган. Жабрланувчининг паспортини тортиб олиб, таҳдид орқали бўйсундиришга уринишган.

    Тутқунликда ушлаб турганлар чиқиб кетганидан фойдаланиб, ўзбекистонлик қиз мамлакат бош консулхонаси билан телефон орқали боғлана олган. Унинг айтишича, консуллик ходимлари тезда ҳаракат қилиб, унга Измирдан Истанбулга чипта сотиб олишда ёрдам беришган, уни келганида кутиб олишган ва хавфсиз жойга жойлаштирган.

    Ф.Ҳ.ни меҳмонхонадан олиб чиқиш, ташиш ва жойлаштириш Туркияда фаолият юритаётган «Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик» ҳамда «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.

    Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолатга алоқадор бўлган ва Туркияда одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    15 ноябрь куни жамиятлар билан ҳамкорликда фуқаро Ф.Ҳ. Ўзбекистонга қайтарилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates