Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?

    Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин. Бунда нафақат маҳсулотлар танлови, балки уларни қандай тановул қилишни ҳам билиш муҳим.

    Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълумот берди.

    Табиий ва “ҳақиқий” маҳсулотларни танланг. Аввало, ишлаб чиқариш жараёнида витамин ва озуқа моддаларининг кўп қисми олиб ташланган, аммо токсинлар ва яширин шакар билан тўлдирилган қайта ишланган маҳсулотлардан сақланинг. Ярим тайёр маҳсулотлар ўрнига қорамол, балиқ, парранда гўшти, сабзавот, мева ва ёнғоқларни сотиб олинг.

    Таомни камроқ, аммо секин тановул қилинг. Калорияларни чеклаш ҳаётни узайтириши илмий жиҳатдан исботланган. Секин овқатланиш озуқа моддаларининг яхшироқ сўрилишига ва яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, шунингдек, иммунитетни ҳимоя қилиш учун жуда муҳим бўлган ичак флораси мувозанатини ҳам таъминлайди.

    Мева-сабзавотлар соғлом овқатланишнинг асосидир. Улар танамизга қаришнинг баъзи таъсирига қарши курашадиган пробиотик ва антиоксидантларни етказиб беради. Гарчи кўпчилик мева-сабзавотларнинг афзалликлари ҳақида яхши билса-да, одатда дастурхонимизда бундай неъматлар етарли бўлмайди. Уларнинг ўрнига кўпроқ столимизда гўшт ёки қайта ишланган маҳсулотлар туради.

    Рационингизда кўкат ва зираворлар ҳам бўлсин. Хушбўй зираворлар антиоксидант, овқат ҳазм қилиш, дезинфекциялаш, гликация ҳамда яллиғланишга қарши курашиш ва бошқа фойдали хусусиятларга эга. Айниқса зарчава (куркума), долчин, райҳон, занжабил, саримсоқ, бибария (розмарин), кашнич, кардамон, зира ва хантал фойдали. Улар нафақат таомномангизни хилма-хил қилади, балки ёшликни сақлашга ёрдам беради.

    Қорамол, балиқ ва парранда гўштини камроқ, лекин сифатлисини тановул қилинг. Мустаҳкам саломатлик ва тетиклик учун ҳар килограмм вазнга атиги 0,8-1 грамм ҳайвон оқсили керак. Умуман олганда, бу кунига бир марта қорамол, балиқ ёки парранда гўшти ейиш дегани. Асосийси — таркибида гормонлар ва антибиотиклар бўлмаган сифатли маҳсулотларни топа олиш. Қаришга қарши парҳезнинг асосий улушини ўсимлик маҳсулотлари (сабзавотлар, донлар, ёнғоқлар) ташкил қилиши муҳим, уларда ҳам оқсил мавжуд.

    Ёш кўриниш ва ўзингизни анча бақувват ҳис қилиш учун нафақат таомномангизни мувозанатлашингиз, балки уйқу режимини тартибга келтиришингиз, шунингдек, мунтазам жисмоний фаолликни ҳам одат қилишингиз зарур. Акс ҳолда, ҳеч қандай “яшартирувчи олма” иш бермайди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates