Қарийб 3 миллиард сўмлик матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга уриниш фош этилди

    Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари республикамизга йирик миқдордаги тўқимачилик матоларини божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишларнинг олдини олди.

    “Арк булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида аниқланган дастлабки ҳолатда пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган 106 минг м.кв. ўлчамдаги матолар божхона кўригидан ўтказилди.

    Натижада, ушбу товарларга тегишли кодлар қаранг-ки, божхона юк декларациясида нотўғри қайд этилгани аниқланди. Шу тариқа қиймати 2 млрд 128 млн сўмлик матоларни имтиёз асосида яъни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

    Мазкур постда аниқланган худди шундай яна бир ҳолатда ҳам божхона юк декларациясида товар кодини нотўғри таснифлаш орқали қиймати 784 млн сўмлик салкам 13 тонна матоларни божхона тўловларисиз олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди.

    Эслатиб ўтамиз, пойтахт божхоначилари жорий йилда аниқланган 4,4 мингдан зиёд божхона қонунбузилиш ҳолатларида қиймати 141 млрд. сўмдан ошиқ бўлган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишган.

    Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates