Қарши давлат университетида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари якунланди

    Энергетика 26 июл 2023 1396

    Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса мамлакатимизда энергия тақчиллиги қопланишини таъминлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди.

    Қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида Қарши давлат университетида ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, олий таълим муассасасида ҳозирги кунга қадар жами 910 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари ўрнатилди. Шундан фойдаланишга яроқсиз, шўрланиш даражаси юқори, собиқ чиқиндихона жойлашган ер майдонида бунёд этилган гелиополигонда 510 кВт/соат қувватли қуёш панеллари ўрнатилди.

    Ўз навбатида университетнинг барча биноларини қуёш панеллари орқали ишлаб чиқариладиган электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилди. Натижада бир ойда 152880 кВт электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 152 млн 880 минг сўм маблағ тежашга эришилди.

    Шунингдек, ҳозирда соатига 254,8 кВт ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонасига сотиш бўйича шартнома имзолаш жараёнлари кетмоқда. Натижада бир ойда 61 млн 152 минг сўм (61152 кВт) ва бир йилда қарийб 734 млн сўм (733824 кВт) даромад олиш имконияти яратилади. Бундан ташқари, олийгоҳ ҳудудида 89 дона 200 Ватт қувватга эга қуёш панелли тунги ёритгичлар ҳам ўрнатилди.

    Юртимиз –серқуёш замин. Бу эса муқобил, шу жумладан, қуёш энергиясидан фойдаланишда катта табиий имконият тақдим этади. Қарши давлат университетида қисқа давр ичида “яшил энергетика"га ўтиш борасида мустаҳкам пойдевор қўйилиб, салмоқли натижаларга эришилди, дейиш мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates