Қашқадарё вилоятида тендер савдоларида қонунбузилишлар аниқланди

    17 та 10,97 миллиард сўмлик лотлардаги танлов-тендер савдоларида қонун бузилган.

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги ва "Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилиниши бўйича жорий йил 1-чораги давомида 526 та лот бўйича жами 209,31 миллиард сўмлик танлов ва тендер савдоларида ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Ўрганишлар давомида 82 ҳолатда танлов-тендер савдоларида юқоридаги қонун талабларига риоя қилинмагани аниқланган.

    Жисмоний ва юридик шахслар томонидан харидлар соҳасига боғлиқ ариза ва мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида 17 та 10,97 миллиард сўмлик лотлардаги танлов-тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

    Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ҳудудий бошқарма томонидан 16 та танлов-тендер савдолари бўйича иш қўзғатиш тўғрисида ажримлар чиқарилган ҳамда бошқарма махсус комиссияси томонидан тегишли қарор ва кўрсатмалар берилган. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судларга юборилган.

    Бундан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг 21 та талабнома ва хатларига асосан танлов ва тендер савдоларининг қонунийлиги юзасидан 278 та лот, жами 61,91 млрд. сўмлик танлов-тендер савдолари юзасидан ўрганишлар ўтказилган бўлиб, 12,76 млрд. сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган қонунбузилишлар тўғрисидаги маълумотномалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинган.

    Хусусан, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва “Sulton media Plus” МЧЖ ўртасида Қарши шаҳрида марказий арча тайёрлаш ва ўрнатиш ишлари учун 2022 йил 30 ноябрда 2 миллиард сўмлик шартнома тузилган. Мазкур шартнома Қарши шаҳар ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаган. Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2022 йил 30 ноябрда 2 миллиард сўмлик “Sulton media Plus” МЧЖ билан тузилган шартнома танлов-тендер савдоларини амалга оширмаган ҳолда тўғридан-тўғри амалга оширилган.

    Ушбу ҳолатларга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасига нисбатан иш қўзғатилган.

    Шунингдек, Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида Давлат харидлари махсус ахборот порталида 2023 йил 13 январда 300 миллион сўмлик тайёр иссиқ овқат етказиб бериш хизмати учун танлов савдолари ўтказилган. Танловда иштирок этиш учун 3 та талабгор "Осиё Нафис" МЧЖ, "Равшанбек улгуржи савдо таъминот" ХК ва "Қорасув асл чорваси" МЧЖлар таклиф тақдим этган. "Осиё Нафис" МЧЖ якуний натижага кўра танлов ғолиби бўлган.

    Ушбу ўтказилган танлов савдосида Қамаши тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни баҳолаш жараёнида нохолисликка йўл қўйилгани аниқланган.

    Мазкур аниқланган қонунбузилишларга йўл қўйган Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасига нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли қарор ва кўрсатмалар берилган ҳамда ушбу ҳолатларга йўл қўйган ходимга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

    Қашқадарё вилоят 18-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси буюртмачилигида Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига 2022 йил 27 июлда таълим муассасасини жорий таъмирлаш ҳамда 2022 йил 19 декабрда маъмурий бинони жорий таъмирлаш бўйича ўтказилган танлов савдосининг қонунийлиги вилоят прокуратурасининг талабномасига асосан ўрганилган.

    Ушбу ўтказилган танлов савдосида давлат таълим муассасаси томонидан баҳолаш жараёнида иштирокчилар томонидан бир хил ҳужжатлар тақдим қилинган бўлса-да, баҳолаш жараёнида нохолисликларга йўл қўйилгани аниқланган.

    Ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолатлар бўйича иш қўзғатилган ҳамда тегишли қарор ва кўрсатма берилган, қонунбузилишига йўл қўйган ходимга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates