Қашқадарёда 38 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жой берилди

    Ижтимоий ҳаёт 25 декабр 2023 807

    Биз бу яхшиликларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз тараққиёти йўлида дадил қадам ташлаймиз», — дейди Муниса Тошниёзова.

    Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилди.

    Давлат раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятида истиқомат қилаётган 38 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланди.

    Бугун, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратилган уйлар калитини ўз эгаларига топширди. Президент қарори ижросини таъминланиши ортидан вилоятда яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яна 38 нафари янги йилни ўз хонадонларида кутиб олишадиган бўлди.

    «Давлатимиз раҳбари бизга шунчалик кучли эътибор қаратганларки, қашқадарёлик биз каби ёшларни бир оила деб қарасак, барчамиз олий таълим муассасаларида таҳсил олиб, уй-жой билан таъминланиб келмоқдамиз. Менда шундай тушунча борки, ҳатто ўз ота-онангиз ҳам барча фарзандларига бирдек шароит яратиб беролмайди.

    Президентимиз эса барча ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улкан имкониятлар туҳфа қилмоқда. Биз бу яхшиликларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз ва бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз тараққиёти йўлида дадил қадам ташлаймиз», — дейди Муниса Тошниёзова.

    Маълумот ўрнида жорий йилнинг 30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан ҳам 30 нафар ёшларга уй топширилган эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates