Қашқадарёда автобус газ баллони портлади

    4 киши оғир жабрланган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

    Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ISUZU” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида портлаш содир бўлган.

    Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳати олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган.

    "Энг асосийси ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates