Қайд этилишича, шу йилнинг 27 март куни соат 13:30 да Қашқадарё вилояти ФВБга Қарши шаҳар “Наво“ МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолганлиги, уни ичида 4 нафар ёш болалар қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан айтилган манзилга вилоят ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифтни очиб, болажонлар қутқарилган ҳамда ота-оналарига соғ-омон топширилган.