Қашқадарёда эчкиэмарларни тутиб, сўйиб егани учун 61 ёшли эркак жазоланди

    Қашқадарёда эчкиэмарларни тутиб, сўйиб егани учун 61 ёшли эркак жазоланди.

    Маълумотларга кўра, 3 марта инфаркт билан оғриган кекса фуқаро танишларидан эчкиэмар (эчкиэмарлар қизил китобга киритилган) гўшти ва териси касалликка даво эканини эшитиб, ёввойи эчкиэмарларни овлашга тушган.

    У эчкиэмар овлаш учун даштга бориб, гала бўлиб ётган 14 бош ҳайвоннинг бошига уриб, уларни карахт қилиб уйига олиб келган. Кейинги сафар у 18 бош бўз эчкиэмарни овлаган.

    Касалликка даво топиш илинжида овлаб келган эчкиэмарларни сўйиб, уларни пишириб еган.

    Отахон 32 бош эчкиэмарнинг 12 тасини сўйиб, гўшти ва терисини еган, қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган. Азамат ота 31 та эчкиэмарнинг терисини ахлатдан олганини, уларни санаб кўрмаган маълум қилган.

    Суд эркакка 3 йилга озодликдан чеклаш жазоси белгилаб, Экология вазирлиги фойдасига 141 млн 900 минг сўм ундиришни ҳукм чиқарди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates