Қайд этилишича, ўтказилган назорат тадбирларида Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “SH.K.“ МЧЖ ва “О“ МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 588,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Шунингдек, Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Т.” хусусий корхонаси масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди..
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.