Қашқадарёда компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади

    Қашқадарёда Хитойнинг бир неча йирик компаниялари ҳамкорлигида компьютер қурилмалари ишлаб чиқарилади. 

    Вилояти ҳокимлиги делегацияси Хитойнинг Шенжен шаҳридаги компьютер технологиялари йўналишидаги йирик компаниялар Shenzhen T.D.S Electronic Technology ва халқаро Intel компаниялари ҳамкорлигида Қаршидаги эркин иқтисодий зонада моноблок, ноутбук, она платалар, видеокарталар ва бошқа компьютер қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.

    Лойиҳанинг дастлабки қиймати 30 миллион доллар бўлиб, унда йиллик 1 миллиондан ортиқ маҳсулотлар ва қурилмалар ишлаб чиқарилади.

    Мазкур инвестициявий лойиҳа 2024 йилнинг 4-чорагида ишга туширилади. Унда 120 нафар ходим иш билан таъминланади. Ходимларнинг аксарияти Хитойда ва хитойлик мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда малака оширади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates