Қашқадарёда корхона раҳбари қарийб 30 тонна нефть маҳсулотини талон-торож қилди

    Энергетика 12 феврал 2025 639

    Жойларда ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

    Қайд этилишича, “Э.Т.Ф.” оилавий корхонаси раҳбари Э.О. ва бошқалар нефть маҳсулотини ташиш бўйича Қашқадарё вилоятидаги “С.Э.Г.” хорижий корхонасига шартнома асосида транспорт хизмати кўрсатиб, 30 тонналик сиғимни (цистерна) ички қисмига яширинча 3 тонналик сиғимни ўрнатиб, ҳар бир қатновдан яширин сиғим ичида қоладиган нефть маҳсулотини ўғирлик йўли билан талон-торож қилгани аниқланди.

    Тезкор тадбир давомида 27 тонна миқдоридаги нефть маҳсулоти ва бошқа ускуна ҳамда транспорт воситалари тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

    Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибида ушланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates