Имтиёзли нархларда тарқатилиши керак бўлган кўмирни талон-торож қилганлар ушланди

    Самарқанд вилоятида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмир таъминот“ МЧЖнинг Самарқанд филиали “Зарафшон“ кўмир омбори масъул шахслари аҳоли ва бюджет ташкилотларига имтиёзли нархларда тарқатиш учун ажратилган 21 тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиш мақсадида фуқаро У.Н.га тегишли юк автомашинасида Ургут туманига олиб келган вақтида ушланди.

    Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу омбор мудири М.Б. ва бошқалар умумий баҳоси 915,7 млн. сўмлик жами 1765 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates