Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг долларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.