Қашқадарёда "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" кенг нишонланди

    Қарши шаҳрида "Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муносабати билан файзли дастурхон ёзилиб, тантанали мусиқий байрам тадбири ташкил этилди.

    Унда ўзларининг машаққатли ва фидокорона меҳнатлари билан вилоят аҳлининг фаровон ҳаёти йўлида хизмат қилаётган, юртимизда соҳани ривожига ҳисса қўшаётган қишлоқ хўжалиги фидойилари иштирок этишди.

    Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган вилоят ҳокими Муротжон Азимов соҳа вакилларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, шунингдек, қишлоқ хўжалик ходимларини эришган муваффақиятлари, соҳадаги ютуқлари билан қизғин табриклади.

    Ҳосил байрамида аграр соҳада фидойилик намунасини кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа вакилларига “Қишлоқ хўжалиги фидоийси”, “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишонлари тантанали тарзда топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates