баннер
13 мар 2025
21:33

    Қашқадарёда табиий қумни ноқонуний қазиб олишнинг олди олинди

    Қашқадарё вилоят Экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Ғузор туман бўлими, туман ҳокимлиги ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ноқонуний қум қазиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Вилояти Экология бошқармасининг хабар беришича, ўтказилган тезкор назорат рейд тадбирида фуқаролар (Ш.Б) ва (О.И) лар томонидан Ғузор тумани "Зарбдор" ҳамда "Қовчин" МФЙ ҳудудларида ўзи бошқарувидаги юк автомашинаси ёрдамида норуда фойдали қазилма табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда ортиб турган вақтда тўхтатилиб қолинди.

    Ҳуқуқбузарлардан ҳолат бўйича тушунтириш хати олинди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 70 модда 1 банди билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарларнинг бир нафарига 3 млн 750 минг сўм, иккинчи ҳуқуқбузарга 5 млн 625 минг сўм жарима қўлланилди.

    ЙПХ ходимлари ёрдамида техникалар вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech