Қашқадарёда тарвуз экспорти бошланди

    Бизнес 21 май 2025 1512

    Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида бу йил тарвузлар одатдагидан олдин пишиб етилди ва Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

    Қайд этилишича, жорий йилда туманда тарвуз экиладиган ер майдони 22 минг гектарга етказилди ва шундан 10 минг гектарига "Долби" навли тарвуз экилди.

    Мазкур нав сувсизлик ва иссиққа чидамлилиги, юқори ҳосилдорлиги ҳамда экспортбоплиги билан ажралиб туради. Эътиборлиси, бу навдаги тарвузлар бошқа навларга нисбатан анча эрта пишади.

    Маълумот учун, ҳозиргача Қашқадарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ташкилотлар томонидан 2000 тоннага яқин тарвуз "экспорт" божхона режимига расмийлаштирилган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates