Унинг айтишича, ҳайвон уй паррандаларини нобуд қилиб, ҳозирда ҳовлисидаги товуқхонага қамалиб қолди.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман экология бўлими, "Ҳисор" давлат қўриқхонаси, Шаҳрисабз туман ФВБ ходимлари ва Шаҳрисабз туман Ободонлаштириш бўлимининг махсус гуруҳи томонидан ўрганилганда мазкур ёввойи ҳайвон "ёввойи дала мушуги" экани аниқланди.
Кўрилган чоралар натижасида "ёввойи дала мушуги" хонадондан олиб чиқилиб хавфсизлик таъминланди ҳамда вақтинчалик сақлаш учун Шахрисабз туман ободонлаштириш бўлимининг махсус хонасига жойлаштирилди.
Ҳозирда "ёввойи дала мушугини"ни ўзи яшайдиган ёввойи табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.