Видеода ҳайдовчи ходимларга қаршилик кўрсатиб, уларнинг бири билан ёқалашганини ҳам кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум бўлишича, йўлда хизмат олиб бораётган ИИО ходими автомобилини белгиланмаган жойга қўйиб кетган Cobalt автомобилининг эгасидан ҳужжатларини сўраган. Аммо ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим қилмай, ходимнинг қонуний талабига қаршилик қилган. Шундан сўнг, ҳайдовчи жанжал кўтарган.
"Ҳайдовчини тинчлантиришга уриндик. Уни қонуний талабга бўйсинтиришига уриндик", — дейди ПЙХ ходими.
Автомобиль жарима майдонига қўйилган. Ҳайдовчига эса ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
"ЙПХ ходимларига бўйсунмай қочишга ҳаракат қилдим. Улар мени машинадан тушириб олишгани сабабли жаҳлим чиқиб, жанжаллашиб кетдим. Ҳаммадан узр сўрайман", - дейди ҳайдовчи.