Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Ғузор тумани, “Қоратикан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-79 “Қарши-Чим-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 25 километрида, ҳайдовчи, Б.Т. бошқарувида бўлган “Mersedes-Benz” русумли автомобилини “Чим-Қарши” йўналишида бошқариб келиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Қ.С. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли автомобили билан урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.