“Машинада баланд қўшиқ билан рақсга тушаётганлиги учун баланд гапиришга мажбур бўлдим” — ЙПХ ходими

    Йўл патруль ходими Хуснора Шодиевани ҳақоратлаганини рад этиб, воқеа тафсилотларини эълон қилди.

    Қайд этилишича, Ҳуснора бошқарувида бўлган “Equinox” русумли автотранспорт воситаси йўлнинг 3-ва 4- қаторини ёпиб қўйиб, сунъий тирбандлик ҳосил қилган. Бу эса 4-қатордан фойдаланиши керак бўлган бошқа ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

    Маълумотларга кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Нукус йўлида содир бўлган.

    “Ҳайдовчи машина ичида мусиқани баланд қилиб рақсга тушиб ўтирган экан. Мен ишора берганимдан сўнг эътибор бериб, қаради. Орамиздаги масофа узоқ бўлганлиги учун мен баланд гапиришга мажбур бўлдим. Шу орада светофорнинг яшил чироғи ёниб, машиналар ҳаракатланишни бошлади. Мен томонимдан “Equinox” ҳайдовчисига нисбатан ҳеч қандай ҳақоратли гап ишлатилгани йўқ. Қонун доирасида хизмат олиб бордим“,— дейди йўл патруль хизмати ходими.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates