Тошкентда “Tracker” ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

    Воқеа-ҳодисалар 29 апрел 2025 821

    Мирзо Улуғбек туманида “Tracker” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди.

    Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, шу йилнинг 3 апрель куни соат 08:30 атрофида Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори — сержант Анвар Тоштемировни "Tracker" русумли автотранспорт воситаси уриб кетган.

    Шифохонага олиб борилган инспекторга ўнг ва чап қўл кўплаб шилинмалари, чап чаноқ суягининг бир неча жойдан синиши, чап тизза соҳаси ва оёқ юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган.

    "Тирбандликнинг олдини олиш мақсадида чорраҳага чиқиб, унинг марказида ўзимга қулай жойни танладим. Учинчи қатордан келдими ёки тўртинчи қатордан, билмайман, Tracker келиб урди. Ўша ердаги ҳамкасбларим, Миллий гвардия, ҳаммаси келиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди", — деди инспектор.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates