Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.
Аниқланишича, воқеа Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида бўлиб ўтган.
ЙПХ ходими Lacetti автомашина ҳайдовчисини қарама-қарши бўлакда ҳаракатлангани учун тўхтатиб, тегишли ҳужжатларини тақдим этишини сўрайди. Бироқ ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қариндош уруғлари билан бирга ходимга қаршилик кўрсатади.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








