Қашқадарёда юз берган иккита ЙТҲ оқибатида олти киши вафот этди

    Қарши-Еттитом автомобиль йўлида 13 кун ичида иккита ЙТҲ содир бўлди. Натижада 6 нафар шахс вафот этди.

    ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Қарши-Еттитом автомобиль йўлида содир бўлган икки йўл-транспорт ҳодисаси соқибатида 6 киши ҳалок бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят

    10 апрель куни соат 05:00 ларда ушбу йўлдан ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Шу сабаб машина қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, ўз йўналишида келаётган Spark билан тўқнашган.

    Оқибатда икки машина ёниб кетган ва уларнинг ҳайдовчилари ҳамда яна икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

    Шунингдек, юқорида қайд этиб ўтилган йўлда 23 апрель куни соат 04:40 ларда Lacetti ўзидан олдинда кетаётган юк машинаси орқа томонига бориб урилиб, ёниб кетган.

    Ҳодиса оқибатида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates