Самарқандда ўқувчини уриб юбориб қочиб кетган ҳайдовчи 15 ёшли мактаб ўқувчиси бўлиб чиқди

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчисини уриб юбориб, ҳайдовчининг воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалган эди.

    Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳодиса 2023 йил 18 декабр куни соат 17:25 ларда Самарқанд тумани «Равонак» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган.

    Йўлни кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф ўқувчисини давлат рақами 30 О 641 АБ бўлган Гентра уриб юборган ва ҳайдовчи воқеа жойидан кетиб қолган.

    Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.

    Уддабурон ўқувчи ЙТҲ содир этгандан сўнг дарров бориб машинасининг шикастланган жойларини таъмирлашга ҳам улгурган.

    Маълум бўлишича, Гентра бошқарувида 2008 йилда туғилган ўсмир бўлган. У онасига тегишли машинани сўрамасдан миниб чиққан.

    Бироқ вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тайёрлаган видеода ҳодиса юзасидан мактабда ўтказилган йиғилишда ўсмирнинг онаси «Ҳеч ким кўчага одам уриб юбораман деб машина миниб чиқмайди-ку!» деб боласининг тарафини олганини кўриш мумкин.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates