Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолганми?

    Транспорт 26 сентябр 2023 991

    Мазкур жараён атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган.

    Жиззах вилояти, Зомин туманидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-376 автомобиль йўлида жойлашган "Яккабоғ-15" мунтазам ЙПХ масканидан катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ҳаракатланиб ўтаётган вақтда мазкур жараён атрофдаги фуқаролар томонидан тасвирга олинган.

    Ушбу видео тармоқларда гўёки юкнинг тепа қисми ЙПХ масканидаги устунга тегиб қолганлиги ҳақидаги изоҳлар билан тарқатилган.

    Мазкур хабарлар асоссиз бўлиб, катта ҳажмдаги юк ортилган транспорт воситаси ушбу ЙПХ масканидан ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда, масъул ходимларнинг назорати остида эҳтиёткорлик билан олиб ўтилган.

    Ўтиш жараёнида атрофдаги бирон жиҳоз ёки ортилган юкка зиён етмаган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates