Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ содир этилди

    Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрида электробус ва Nexia машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

    Айтилишича, бугун соат 09:23 да Миробод тумани Сайҳун кўчасида светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланиб кетаётган автобус олдидан Nexia машинаси чиқиб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

    Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олмаган, электробус ва енгил автомобиль техник шикастланган.

    “Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates