Қозоғистонда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

    Мамлакатнинг Қўстанай вилоятида, Олмаота – Екатеринбург трассасида юк машинаси йўлдаги тўсинга осилиб қолди.

    Вилоят ички ишлар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 13 сентябрь куни Қўстанай ва Федоровский туманлари чегарасида юз берган.

    “Ҳайдовчи йўл таъмирлаш учун асфальт олиб келган ва юкни туширгач, юкхонани туширишни унутиб қўйган ва ҳаракатланаётган пайтида юкхона йўлдаги тўсинга тиралиб, оқибатда юк машинасининг олди қисми тепага кўтарилиб қолган. Тўсин эса қийшайиб қолган.

    Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 610-моддаси “Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан одамларнинг соғлиғига, транспорт воситалари ёки бошқа мол-мулкка зарар етказилишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиши” бўйича маъмурий баённома тузилди”. Якуний процессуал қарорни суд чиқаради”, — дейилади вилоят ИИБ хабарида.

    Полиция ҳайдовчининг жабрланмаганлигини ҳам қайд этди, деб хабар беради tengrinews.kz.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates