Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал Тани Доҳада матбуот анжуманида ҲАМАС ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви ва асирлар алмашинуви бўйича музокараларнинг бориши ҳақида ҳисобот берди.
Ал Танининг айтишича, томонлар ўт очишни тўхтатиш, барқарор тинчликни тиклаш ва Ғазода доимий ўт очишни тўхтатишни таъминлаш, шунингдек, асирларни алмашишга келишиб олган. Унинг қўшимча қилишича, Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини амалга ошириш келаси якшанба куни бошланади.
Унга кўра, келишувнинг биринчи босқичи 42 кун давом этади. Биринчи босқичда ҲАМАС 33 нафар исроиллик асирни озод этади, эвазига баъзи фаластинлик асирлар озод этилади.
Исроил Ғазо секторига ҳужум бошлаганидан 467 кун ўтиб келишувга эришилди, бу вақт оралиғида 156 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва яраланган, деб хабар беради aa.com.tr.