Қатар билан ҳаво қатнови орқали юк ва йўловчи ташувлари ривожлантирилади

    Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қатар фуқаро авиацияси раҳбари Муҳаммад Фалеҳ Ал Ҳажри билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида ҳаво қатнови орқали юк ва йўловчи ташувларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Томонлар Ўзбекистон ва Қатар пойтахтлари ўртасида йўлга қўйилган мунтазам авиақатновлар сонини ҳафтасига 4 тадан 7 тага олиб чиқиш, шунингдек, келгусида Доха ва Ўзбекистоннинг вилоят аэропортларини боғлаш масалалари юзасидан фикр алмашди.

    Муҳаммад Фалеҳ Ал Ҳажри жаноблари «Qatar airways» авиакомпаниясининг Ўзбекистонга парвозлари Доха ва Тошкент халқаро аэропортларини транзит авиайўловчилар учун келгусида энг мақбул йўналиш сифатида танлашлари учун хизмат қилишига ишонч билдирди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates